32.8 C
Узбекистан
Понедельник, 23 июня, 2025

Ўзбекистон

23 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 23 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Робахон Махмудованинг сайловчилар билан навбатдаги учрашуви Фарғона вилоятида бўлиб ўтмоқда

Учрашувда номзоднинг бош ишончли вакили Иномжон Қудратов Президентликка номзод ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот берди. Робахон Махмудова сайловчиларни ўзининг Сайловолди дастурида белгиланган ғоя ва мақсадлар билан таништирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига «Адолат» социал-демократик партиясидан номзод Робахон Махмудованинг сайловчилар навбатдаги учрашуви Андижон вилоятида бўлиб ўтди

Айни кунларда “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Махмудованинг мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Сайловолди дастурида ҳуқуқ­қий давлат қуриш, ижтимоий адолатни ва миллий иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлаш, илм-фан, инновация­лар ва таълим соҳасини барқарор ривожлантириш, аҳоли...

Фаолиятнинг бош мезони – амалий натижалар

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Ҳар бир гуруҳга Президент Администрацияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналари масъул ходимлари, 13 та...

Бу йил ҳам магистратурада ўқийдиган хотин-қизларнинг контракт пули тўлаб берилади

Контракт пуллари ҳеч қандай қайтариш шартларисиз тўлаб берилади. Квота тўғрисидаги президент фармойишида контракт асосида магистратурага кирадиган талаба хотин-қизларнинг контракт пулларини тўлаб бериш қайд этилган.

Президентликка номзод Робахон Махмудованинг водий бўйлаб сайловчилар билан учрашувлари Андижон вилоятидан бошланди

Айни вақтда Шаҳрихон туманида бошланган сайловчилар билан учрашувда “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Махмудованинг бош ишончли вакили Иномжон Қудратов томонидан тадбир иштирокчиларига номзод ҳақида батафсил маълумот берилмоқда.

1 Cентябрдан  давлат сектори ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақалар яна 10 фоизга ошиши кутилмоқда

2023 йилда иш ҳақи ва пенсияларнинг икки баравар ошиши ҳисобига умумий ўсиш ўртача 17,7 фоизни ташкил этади. Натижада, иш ҳақини индексация қилиш прогноз қилинган инфляция даражасидан (10% доирасида) юқори бўлади.

Ўзбекистон ипак маҳсулотлари экспорти ҳажмини 110 миллион долларга етказишни режалаштирмоқда

Бу ҳақда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси мутахассислари Ўзбекистоннинг Хитой ва Туркиядаги элчихонаси ва консулликлари вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда сўзлаб берди, улар бу жараёнда республикани қўллаб-қувватладилар, деб хабар беради уюшма матбуот хизмати. Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун янги инвесторларни жалб қилиш, шунингдек, Ўзбекистон ипак...

21 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан...

Бугун Тошкент ахборот технологиялар университети Урганч филиалида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Робахон Махмудованинг хоразмлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди

Дастлаб, учрашувда номзоднинг Хоразм вилоятидаги ишончли вакили Икрам Абдуллаев сайловчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли, меҳнат фаолияти ҳақида маълумот берар экан, номзод Дастурида давлат ва жамият тараққиётига, фуқаролар фаровонлигига дахлдор изчил таклифлар илгари сурилаётганлигини алоҳида таъкидлади. Шундан сўнг Робахон Махмудова Сайловолди дастурида...

Последние новости

Картошкачилик техникалари импорт божидан озод этилади

Йил бошидан бери Қашқадарёда мева-сабзавот экспорти 2 карра ошиб, 62 миллион долларга етган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида...
×