Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Германия қишлоқ хўжалигини ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов Германия Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги парламент давлат котиби Офелиа Ник билан учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўналишида Германия билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш масалалари муҳокама...

Жиззахда Ўзбекистон -Россия қўшма корхонаси иш бошлади

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида бунёд этилган “BMB-NRC Agrologistics” агрологистика маркази Ўзбекистон -Россия ҳамкорлигидаги энг йирик лойиҳалардан бири ҳисобланади. Бугун, мазкур корхонанинг биринчи босқичи ишга туширилди. 40 гектар ҳудудни ўз ичига олган марказ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, калибрлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва...

Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғлайдиган янги темир йўл қурилиши бошланди

Туркистон вилоятида 152 км узунликдаги Дарбоза – Мақтаорал янги темир йўл линияси қурилиши бошланди.  Давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев топшириғи билан республиканинг транспорт-транзит салоҳиятини янада ривожлантиришга қаратилган йирик инфратузилма лойиҳаси амалга оширилмоқда. Унинг доирасида Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегараси орқали янги назорат-ўтказиш пункти очилади. Янги...

Ўзбекистон Япония компанияларини янги истиқболли йўналишлар бўйича тендерларда иштирок этишга таклиф қилди

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев ҳамда Япониянинг Россия ва янги мустақил давлатлар билан савдо бўйича ROTOBO ассоциацияси президенти Масами Иижима бошчилигида “давлат ва бизнес” форматида давра суҳбати ташкил этилди. Мамлакатимиздаги вазирлик ва идоралар ҳамда ROTOBO ассоциациясига аъзо...

Ўзбекистон Президенти йирик энергетика лойиҳаларига старт берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 ноябрь куни Саудиянинг етакчи “ACWA Power”компанияси билан амалга оширилаётган лойиҳалар - Сирдарё вилоятида 1500 мегаватт қувватли замонавий буғ-газ электр станциясини тармоққа улаш ҳамда Тошкент вилоятида “яшил водород”ни “пилот” тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо...

Ўзбекистон ва Саудия ўртасида 12 млрд долларлик келишувлар имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 ноябрь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ўзбекистон билан Саудия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва кенг кўламли шерикликни янада кенгайтириш, шу жумладан олий даражадаги келишувларни сўзсиз амалга оширишнинг...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий Осиё иқтисодиёти учун махсус дастури — СПЕКА саммитидаги нутқи

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Хонимлар ва жаноблар! Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий Осиё иқтисодиёти учун махсус дастури – СПЕКАнинг илк саммитини ташкил этиш ташаббуси ва кўрсатилаётган самимий меҳмондўстлик учун Озарбайжон Республикаси Президенти ҳурматли Илҳом Ҳайдарович Алиев номига билдирилаётган миннатдорлик сўзларига қўшиламан. Шуни алоҳида айтиб...

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевни табриклади ва Ўзбекистонга таклиф қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 24 ноябрь куни Боку шаҳрига амалий ташрифи доирасида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.  Маълум қилинишича, Озарбайжон етакчиси Ўзбекистон Президентига БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус...

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 7-йиғилиши ўтказилди

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда, жумладан, мазкур жараённи жадаллаштириш мақсадида кўп томонлама ва икки томонлама музокаралар ўтказиб келинмоқда. Шулар қаторида, ўтган ҳафтада Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 7-йиғилиши ўтказилди....

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Италия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Абат Файзуллаев Италия Президенти Сержо Маттареллага ишонч ёрлиқларини топширди. Тантанали маросим Италия Президентининг Рим шаҳридаги расмий қароргоҳи –"Квиринале" саройида бўлиб ўтди. Бўлиб ўтган суҳбат давомида Сержо Маттарелла жорий йилнинг 9-11 ноябрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифини ёдга...

Последние новости

Тошкентда иккита ноқонуний диний мактаб фаолиятига чек қўйилди

Тошкентда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари иккита ноқонуний диний таълим муассасаси фаолиятига чек қўйди. Идора маълумотига кўра, уларни Янгихаёт туманида...