Ўзбекистон

Уч томонлама ҳамкорлик кенгаймоқда

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Жапаров, Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй иштирок этди. Таъкидланганидек, Хитой Халқ Республикаси ва Қирғиз Республикаси Ўзбекистон Республикасининг...

Ўзбекистон БМТнинг Марказий Осиёда Превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази билан амалий ҳамкорликни кучайтиради

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзени қабул қилди. Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари, шу жумладан Марказий Осиё учун превентив...

Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси Ўзбекистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси Ўзбекистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиб, тасдиқлаш учун мамлакат Сенатига юборди. Ўзбекистон ушбу ҳужжатни 2023 йилнинг 30 ноябрь куни ратификация қилганди. Битимга кўра, икки давлат ўртасида ҳамкорликнинг янги механизми – давлат раҳбарлари даражасидаги Олий давлатлараро...

Президент Қорақалпоғистон билан Хоразмни боғлайдиган янги кўприкни очиб берди

Шавкат Мирзиёев 29 февраль куни Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Давлат раҳбари дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманига бориб, янги кўприкнинг очилиш маросимида иштирок этди. Президент бу иншоот ташаббусни 2020 йил 13 декабрь куни Хоразм вилояти фаоллари билан учрашувда илгари сурган эди. Шундан сўнг...

Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилинди

Бугун Қозоғистон парламент ялпи мажлисида “Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. Шартнома давлат раҳбарлари бошчилигида ташқи сиёсат, хавфсизлик ва трансчегаравий сувлар масалаларини белгиловчи Олий давлатлараро кенгашни ташкил этишни назарда тутади. – Битим...

“Ўзбекистон-2030” стратегияси: қайта тикланувчи энергия манбалари 2030 йилга қадар 25 минг МВт.га етказилади

“Ўзбекистон-2030”стратегиясига асосан мамлакатда қайта тикланувчи энергия манбалари 2030 йилга қадар 25 минг МВт.га ҳамда жами истеъмолдаги улуши 40 фоизга етказилади, иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан 2010 йилдаги даражадан 30 фоизга қисқартириш каби чоралар кўзда тутилган. Бу ҳақда...

БМТ Ўзбекистон ташаббусини маъқуллади

26 февраль куни Нью-Йорк шаҳридаги БМТ бош қароргоҳида Ташкилот Бош Ассамблеяси томонидан "2027 йил - Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили" резолюцияси бир овоздан маъқулланди. Ўзбекистон Республикаси томонидан илгари сурилган ушбу резолюцияга 80 дан ортиқ аъзо мамлакат ҳаммуаллифлик қилди. Ҳужжат матнини мувофиқлаштириш...

Ўзбекистон вакили БМТ Кенгашининг 55-сессиясида сўзга чиқди

26 февраль куни Женевада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 55-сессияси бошланди. Сессиянинг Олий даражадаги сегментида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов сўзга чиқди. Бу...

Танзила Норбоева Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган қатор давлатлар омбудсманлари билан учрашди

Сенат Раиси Танзила Норбоева Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтининг 29 йиллиги муносабати билан ўтказилган халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Венгрия, Италия, Қирғизистон, Марокаш, Мўғулистон, Туркия омбудсманлари билан учрашув ўтказди. Инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида...

Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Президент Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовдан мактуб келди. Мактубда Ўзбекистонда ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги биродарлик ва дўстлик пойдеворини яратишга улкан ҳисса қўшган буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғийнинг...

Последние новости

Ўзбекистонда тақиқланган сайтлар ва каналлар рўйхати янгиланди

Ўзбекистонда материалларини тарқатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин бўлган интернет-ресурсларнинг янгиланган рўйхати тасдиқланди. Тегишли қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди...