31.3 C
Узбекистан
Понедельник, 17 июня, 2024

Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,430участниковПодписаться
- Advertisement -

Қуёшда 29 май куни навбатдаги кучли чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти қуёш астрономияси лабораторияси раҳбари Сергей Богачев чақнашга муносбат билдирди. Мутахассис мазкур чақнаш магнит бўронларини келтириб чиқариши эҳтимоли кичиклиги, аммо нолга тенг эмаслигини айтди. Аввалги чақнаш 27 май куни қайд этилганди.

“Чақнаш тахминан 20 дақиқа содир бўлган. Дастлабки балл — Х1.4. Чақнаш содир бўлган зона Қуёш-Ер чизиғи томон, яъни қуёш дискининг кўринадиган марказига қараб ҳаракатланишда давом этмоқд”, — деди Богачев.

Таъкидланишича, у якшанба-душанба кунларидан сайёрамизга тўғридан-тўғри таъсир қилиш зонасида бўлади.

«Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб бешта синфга бўлинади: А, Б, C, М ва Х. Бунда минимал синф А0.0 бўлиб, Ер орбитасида квадрат метрга 10 нановатт радиация қувватига тўғри келади. Кейинги ҳарфга ўтишда қувват 10 баробар ортади. Қуёшдаги чақнашлар одатда Ер томон йўналгани учун магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин»,–дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади 

Президент Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади.  Муҳтарам ватандошлар! Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва...

Больше похожих статей

×