27.7 C
Узбекистан
Четверг, 30 мая, 2024

NASA Ойда ўсимлик етиштиришни режалаштирмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,370участниковПодписаться
- Advertisement -

Америкалик астронавтлар «Артемида III» миссияси доирасида 2026 йилда Ой юзасига кресс салат, ўрдак ўти ва Brassica rapa карамини экишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.

Ойнинг қишлоқ хўжалиги флорасига таъсири (LEAF) лойиҳаси 2026 йилда Ойга юборилиши учун танланган учта тажрибадан биридир. Бу АҚШ космик агентлигининг Ойда биринчи марта ўсимликлар етиштириши бўлади ва келажакда космик миссияларни кенгайтириш учун калит бўлиши мумкин.

LEAF тажрибаси Колорадодаги «Space Lab Technologies» томонидан турли ўсимликларнинг космик шароитларга қандай бардош беришини текшириш учун ишлаб чиқилган. Астронавтлар кенгайтирилган «ўсиш камералари» cерийасидан фойдаланадилар, бу технологиядан кресс салат, ўрдак ўти ва Брассиса рапа карамлари етиштирилади. Ушбу камералар ўсимликларни ортиқча радиация, қуёш нури ва вакуумдан ҳимоя қилади ва астронавтлар уларнинг ўсишини назорат қилади.

Кресс салати танланганини сабаби – унинг бутун генетик коди тўлиқ харитага туширилган. Бу шуни англатадики, олимлар ўсимлик ДНКсидаги ўзгаришлар радиация туфайли юзага келадими ёки йўқлигини аниқлашлари мумкин.

Ўрдак ўтининг на илдизи, на пояси бор. Дунёдаги энг кичик ўсимлик ўзининг шарсимон шакли билан биргаликда космик шароитларга айниқса чидамли бўлиши мумкинлигига умид қилинмоқда. Жуда чидамли ва тез ўсадиган ўрдак ўти кўпинча дунё бўйлаб бутун ҳовуз ва кўлларни тезда қамраб олади. Бироқ, космосда ўрдак ўти ноқулай эмас, балки кўп кислороднинг потенциал манбайи бўлган паст протеинли экинга айланган.

Brassica rapa карами – карам ва брокколининг тез ўсадиган қариндоши, келажакдаги космик колония учун овқатланиш ва ҳаётни қўллаб-қувватлаш тизимларини таъминлай олиши тахмин қилинмоқда

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади

“112” ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (304-сон, 29.05.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирилиги хабар берди.  Қарорга кўра,...

Больше похожих статей

×