21.7 C
Узбекистан
Суббота, 27 апреля, 2024

Тадқиқот: Тунда смартфондан фойдаланиш семизликни келтириб чиқаради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Россиянинг Тюмен тиббиёт университети олимлари оқшом ва тун маҳали смартфон ҳамда бошқа гаджетлар мониторларидан тараладиган кўк нур семизликни келтириб чиқаришини исботлади.

Қайд этилишича, мазкур спектрдаги ёруғлик организмда мелатонин, яъни халқона тильда “уйқу гормони” деб аталувчи модда ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилади. Оқибатда инсон танасида моддалар алмашинуви жараёни бузилади.

Тадқиқотчилар хулосасига кўра, бундай ҳолат метаболик касалликларни келтириб чиқариб, бора-бора фойдаланувчиларда вазн ортишига сабаб бўлиши мумкин.

— Кўк спектрли ёруғлик фақат кечқурун ва тунда хавфли, — дейди университет профессори Денис Губин. — Шу пайтгача смартфонлардан қоронғуда фойдаланиш кўз ва бош мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши тадқиқ этилган. Аммо энди уларнинг метаболик жараёнлардаги иштироки ҳақида ҳам маълумотга эгамиз.

Шундан келиб чиқиб, Д.Губин соат 21:00 дан кейин смартфон, компьютер ва бошқа электрон қурилмаларни ишлатганда кўк чироқ таъсирини камайтирувчи махсус фильтр режимини ёқиш ҳамда хона ичига кўча ёруғлиги тушмаслигини таъминлашни тавсия қилди.

Эслатиб ўтамиз, мелатонин моддаси инсон танасида ярим тундан эрталабки соат 5:00 гача максимал даражада ишлаб чиқарилади. Мазкур жараённинг чўққиси тунги соат 02:00 атрофи ҳисобланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 2 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ё.М. (муқаддам...

Больше похожих статей

×