Орол денгизи бўйи ва Устюрт платоси юлдузларни кузатиш учун дунёнинг ТОП-10 туризм масканлари қаторида
Буюк Британиянинг машҳур “Тиме оут” сайтида дунёнинг турли бурчакларида сивилизациядан йироқ табиий ҳудудлардаги «Старгазинг» – юлдузларни кузатиш учун ТОП-10 туризм масканлар рўйхатини эълон қилди.
Маълумот ўрнида, “Тиме оут” нашриёти 1968 йили ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, бугунги кунда Буюк Британиянинг глобал медиа меҳмондўстлик бренди сифатида танилган нуфузли нашриёт ҳисобланади.
Мақолада АҚШ, Чили, Янги Зеландия, Ҳиндистон давлатларининг туристик объэктлари билан бир қаторда Қорақалпоғистоннинг асосий экотуризм объэкти бўлмиш Устюрт текислиги ва Орол денгизи ҳам қайд этилган.
Жумладан, денгизнинг қуриб бориши ва экологик офат оқибатлари билан курашишда Экотуризмнинг алоҳида ўрни, бир неча йиллардан бери хорижий туристларга хизмат кўрсатиб келаётган “Бесқала” туристик корхонаси ҳамда Орол денгизи бўйидаги ўтовлар мажмуаси ҳақида сўз этилган. Мақола сўнгида эса муаллиф ўз аудиториясига Оролбўйи ҳудудига тур буюртма қилиб денгизни бориш кўриш, ўтовлар мажмуасида бўлиш ва тунги вақтларда юлдузларни кузатишни таклиф этади.