Италиянинг Prada мода уйи Axiom Space билан ҳамкорликда NASAнинг Артемида III ой миссияси учун ускуналар ишлаб чиқади.
Бу ҳақда “Axiom Space” маълум қилди.
2025-йилга режалаштирилган Артемида III миссияси 1972-йил декабридаги Аполлон 17дан бери Ойга қўнадиган биринчи миссия бўлади.
Axiom Space бош директори Майкл Суффрединининг таъкидлашича, Prada хомашё, ишлаб чиқариш технологиялари ва инновацион дизайн концепцияларида техник тажрибага эга:
“Ой юзасида астронавтларга қулайлик яратиш учун илғор технологиялар зарур. Эскирган скафандрларда этишмаётган омиллар ҳам ҳисобга олинади”.
Компания, шунингдек, Prada муҳандислари бутун дизайн жараёнида Axiom Space Systems жамоаси билан ишлайди, космос ва ой муҳитининг ноёб муаммоларидан ҳимоя қилиш учун материаллар ва дизайн хусусиятлари бўйича эчимларни ишлаб чиқади.