Лос-Анжелес округи прокуратураси зўрлаш иши бўйича қарийб 30 йилдан бери қампқда ўтирган Херардо Кабанилласни озод қилди.
CBS News маълумотларига кўра, Кабанилласнинг иши туман прокуратурасининг cудланганлик ҳалоллиги бўлими томонидан қайта кўриб чиқилган. Кўп йиллардан кейинги ДНК текширувлари унинг жиноятга алоқаси йўқлигини кўрсатди. Шундан сўнг Судья уни айбисиз деб топиб, озод этишга буюрган.
Маълум қилишича, 1996 йилда Херардо Кабаниллас тўхтаб турган машинага ҳужум ва икки кишини зўрлаганликда айбланган.
Орадан кўп йиллар ўтиб ДНК текшируви Кабанилласнинг жиноятга алоқаси йўқлигини кўрсатди. Бу иш бўйича бошқа гумондорлар қўлга олинмаган.