10 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

Таъми ва ранги … Нима учун барча таблеткалар оқ ва думалоқ эмас

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Тиббиётда энг муҳим нарса унинг ташқи кўриниши эмас, балки самарадорлиги ва хавфсизлиги. Бироқ, дори ишлаб чиқарувчилари таблеткалар ва капсулаларнинг кўринишига катта эътибор беришади, чунки тадқиқотлар бу беморлар учун муҳимд эканлигини кўрсатди.

Таблетка ҳажми

Препаратнинг асоси фаол моддадир, бир хил бирикма (ёки бир нечта бирикмаларнинг комбинацияси). Бу бирикмаларнинг мавжудлиги ҳароратни, қон босимини пасайтиришга, оғриқни қолдиришга ва бемор нима сабабдан дориларни қабул қилаётган бўлса, шунга ёрдам беради. Фаол моддага қўшимча равишда таблетканинг шаклини сақлаб қолиши, муддатидан олдин бузилилишини олдини олиш, ёқимли таъмга эга бўлиши ва зарур бўлган вақтда торганизмда эришини таъминлайдиган бошқа бирикмалар ҳам мавжуд.

Таблеткалар жуда катта бўлмаслиги керак, чунки бу уларни ютишни қийинлаштиради. Бироқ, кўп миқдордаги ингредиентларни битта таблеткага жамлаш зарурати туфайли ҳам уларни жуда кичик қилиш ҳар доим ҳам мумкин эмас. Масалан, узоқ муддатли таъсирга эга бўлган дорилар одатда шунга ўхшаш «стандарт» таблеткаларга қараганда каттароқ бўлади.

Таблеткалар ҳажмига таъсир қилувчи яна бир жиҳат — фаол модданинг дозаси. Кичкина таблетка кўпинча дори-дармонларнинг кичик дозасини ўз ичига олади, бу кўпчилик беморларга буюрилганидан камроқ. Натижада, беморлар битта ўрта ўлчамдаги таблеткаларни ичиш ўрнига, бир нечта кичик таблеткаларни ичишлари керак, бу дори қабул қилишни ёқтирмайдиган инсонлар масалан, болалар ва қариялар учун муаммо бўлади.

Таблетка шакли

Ишлаб чиқарувчилар дори дизайнига, хусусан, беморлар препаратни у ёки бу шаклда қабул қилишга одатланиб қолишлари ва ҳатто маълум бир таблетка шаклини унинг функцияси билан боғлашларига тобора кўпроқ эътибор беришмоқда. Шунинг учун ишлаб чиқарувчилар керакли терапевтик таъсирга эга бўлган ва беморларнинг «таъмига» мос келадиган дори яратиш учун кўп куч, пул ва вақт сарфлашади. Дорининг нафақат ҳажми, балки шакли ва ранги ҳам муҳимдир.

Таблеткаларнинг энг кенг тарқалган шакли думалоқ бўлиб, ўртада чизиқ мавжуд, бу дорини қулай тарзда иккига бўлинишини таъминлайди.

Қизил, кўк ёки пушти?

Ранг, албатта, шакл каби муҳимдир. Ишлаб чиқарувчилар кўпинча дорилар таркибига маълум бўёқларни қўшадилар — шунда бемор таблетка ва унинг функцияси ўртасида аниқ алоқа ҳосил қилади. Дори воситалари учун ишлатиладиган ранглар орасида қора, оч яшил ва яшил-сариқ ранглар жуда кам учрайди. Бу ранглар беморларда кўпинча салбий ҳис-туйғуларни уйғотади. Қизил дори-дармонлар, аксинча, самарали ва энг хавотирли ҳолатлар билан курашишга қодир деб қабул қилинади.

Олимлар кўплаб беморлар таблеткаларнинг кўринишига қараб дори воситаларининг самарадорлиги ҳақида хулоса чиқаришларини аниқладилар. Aжабланарлиси шундаки, қарорга маълум даражада маданий хусусиятлар ҳам таъсир қилади. Бу турли мамлакатлардан келган иштирокчилар ўртасидаа ўтказилган тажрибада аниқ бўлди.

Aмерикалик иштирокчилар оқ таблеткаларни энг самарали деб топдилар. Улар мовий ва кўк рангни энг аччиқ, кўпбурчак шаклидаги таблеткаларни ютиш учун энг ноқулай, овал шаклдаги таблеткаларни энг кам самарали деб топишди. Хитойлик иштирокчилар оқ таблеткалар энг яхши таъсир қилишини айтишди ва кўпчилик қизил ва кўк таблеткаларга қараганда оқни ютиш осонроқ бўлишини таъкидлади. Улар учун энг аччиғи қизил ва яшил дорилар эди. Тажрибада қатнашган колумбияликлар пушти ва оқ таблеткаларни кўп аччиқмас, овал шаклидаги таблеткаларни эса рангидан қатъий назар бош оғриғига энг самарасиз деб ҳисоблашган.

Ҳиндистонда ўтказилган яна бир шунга ўхшаш тадқиқотда иштирокчиларнинг 75 фоизи учун ранг ва шакл муҳим эканлиги аниқланди. Улар пушти таблеткаларни энг ёқимли таъмга эга бўлишини тахмин қилишди, апельсин рангли таблеткаларни нордон ва оқ таблеткаларни ҳатто синаб ҳам кўрмасдан аччиқ дейишди.

Тадқиқотчилар, агар дориларнинг ранги беморларнинг кутганларига «мос келадиган» бўлса, бемор таблеткаларни кўпроқ қабул қилади ва терапиянинг самаралироқ бўлишига ишонч ҳосил қилишди.

Одатнинг кучи

Узоқ вақт давомида маълум дори-дармонларни қабул қилишга мажбур бўлган беморлар маълум хусусиятларга эга бўлган таблеткаларга ўрганиб қолишади. Қўшма Штатларда ўтказилган бир тадқиқотда 10 000 дан ортиқ бемор иштирок этди. Иштирокчиларнинг барчаси 2006-2011 йилларда юрак хуружи билан касалхонага ётқизилган, шундан сўнг уларга статинлар ва бета-блокаторлар буюрилган. Бир йил ўтгач, одатдаги дори-дармонлар ўрнига беморларга шундай хусусиятларга эга женериклар таклиф қилинди. Бир мунча вақт ўтгач, маълум бўлишича, иштирокчиларнинг 36% янги дорилар бошқа рангда бўлгани учун ва 66% женериклар бошқа шаклга эга бўлгани учун керакли таблеткаларни қабул қилишни тўхтатган.

Шунга ўхшаш натижалар бошқа тажрибада ҳам олинган. Одатдагидек эпилепсия дори-дармонлари бошқа рангдаги, аммо бир хил таъсирга эга бўлган таблеткалар билан алмаштирилгандан сўнг, беморларнинг тахминан 20% атиги 5 кундан кейин уни қабул қилишни тўхтатадилар. Иккала тажрибада ҳам иштирокчилар препаратни қабул қилиш улар учун жуда муҳим эканини билишган, бироқ улар ўзларини бошқа рангдаги таблеткаларни ичишга мажбурлай олмаганлар.

Женерикларнинг улуши ортиб бораётганлиги ва бундан ташқари, 3Д-принтерларнинг пайдо бўлиши билан турли шаклдаги таблеткаларни чоп этиш имконияти пайдо бўлганлиги сабабли, шифокорлар беморларнинг эътиборини қуйидагиларга қаратишлари керак: ранг ва шаклни алмаштириш препаратнинг самарадорлигини ўзгартиришга олиб келмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×