- Advertisement -
Янги қарорга кўра, таълим ташкилотлари ҳар 4 йилда давлат аккредитациясидан ўтказилади. Аккредитациядан ўтолмаган ОТМларнинг лицензияси бекор қилинади.
Лицензияси бекор қилинган таълим ташкилоти ёки ёпилган таълим дастурида ўқиётган талабаларга ўқишини давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг мос ва турдош таълим йўналишлари ва мутахассисликларига кўчириш ҳуқуқи берилади.
Яъни агар талаба ўқиётган хусусий ОТМ ёпилиб қолса, талаба ўқишини давлат ёки нодавлат ОТМларга кўчира олади. Ҳозирги тартиб бўйича, давлат ОТМига кўчириш учун беглиланган тартибда – тест синовида ўтиш баллини тўплаш керак.