- Advertisement -
Мамлакатларнинг хавфсизлик даражасини белгиловчи учта муҳим омил мавжуд. Улар глобал тинчлик индекси билан ўлчанадиган уруш ва тинчлик ҳолати, шахсий ҳаёт хавфсизлиги (бу жиноятлар миқдориннг паст эканлигини билдиради) ва янги пандемия потенциалини ўз ичига олувчи табиий офатлар хавфи ҳисобланади. Хавфсизлик рейтингини ишлаб чиқишда асосий фундаментал меъёрларидан ташқари Covid-19 дан ўлим миқдори ва унга қарши вакксиналанганлик даражаси ҳам ҳисобга олинган.
Ўрин | Мамлакат | Global Finance бўйича энг хавфсиз мамлакат индекси рейтинги |
1 | Исландия | 3.9724 |
2 | Бирлашган Араб Амирликлари | 4.2043 |
3 | Қатар | 4.5609 |
4 | Сингапур | 4.6184 |
5 | Финляндия | 4.9782 |
6 | Мўғулистон | 5.6092 |
7 | Норвегия | 5.9003 |
8 | Дания | 6.2422 |
9 | Канада | 6.3129 |
10 | Янги Зеландия | 6.4352 |