29.1 C
Узбекистан
Пятница, 17 мая, 2024

Саудия Арабистони: “54 йил ичида 99 миллион зиёратчини қабул қилдик”

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Саудия Арабистони жума куни ўтган йилги Ҳаж мавсумида «54 йилдан бери 99 миллион зиёратчи»ни қабул қилганини эълон қилди.

Бу ҳақда Саудия Арабистони матбуот  агентлиги Статистика бош бошқармаси расмий маълумотларига таяниб хабар берган. Бу рақамлар келаси душанбадан бошлаб ҳижрий 1444 йил ҳаж мавсумида янада ортиши кутилмоқда.

“Подшоҳлик маълумотларига кўра, Статистика Бош бошқармаси рақамларни қайд эта бошлаган ҳижрий 1390 йилдан то ҳижрий 1443 йилгача (2022 йил) подшоҳликка етиб келган зиёратчиларнинг умумий сони 99 миллион зиёратчилардан ошди”.

Қироллик жорий мавсумда икки миллиондан ортиқ зиёратчилар келишини кутмоқда.

19 июнь куни Ҳаж ва Умра вазири Тавфиқ Рабия телевидениеда “160 та давлатдан келувчи икки миллиондан ортиқ зиёратчиларни мамнуният билан қабул қиламиз”, деган.

9 январь куни Рабия зиёратчилар сони ва ёши 2020 йилда коронавирусдан олдинги даражага қайтишини эълон қилган эди.

Ўтган мавсумда зиёратчилар сони 899 353 нафарга етган, уларнинг  779 919 нафари хорижликлар бўлган эди.

2021 йилги Ҳаж мавсумида пандемия авж олгани сабабли 60 000 саудиялик қаттиқ тиббий назорат остида ҳаж амалларини бажарди.

Бироқ, 2019 йилда дунё бўйлаб 2,5 миллионга яқин зиёратчилар келган бўлса, 2020 йилда фақат саудияликлар адо этган ҳаж амалларида атиги 10 минг киши бўлган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жиззахда учта юк машинаси тўқнашди

Самарқанд – Тошкент автомобиль йўлида учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар...

Больше похожих статей

×