23.3 C
Узбекистан
Вторник, 7 мая, 2024

Бир қанча aраб давлатларида «Ўргимчак одам» ҳақидаги янги фильм тақиқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,300участниковПодписаться
- Advertisement -

“Ўргимчак одам”нинг янги талқини  трансгендеризмни ижобий акс эттиргани учун Яқин Шарқдаги бир қанча араб мамлакатларида тақиқланди.

Яқин Шарқ кинотеатрлари тармоғи  VOX Cinemas ва ROXY Cinemas бутун минтақада мазкур фильм намойишини кечиктирган эди. Бироқ, шундан кейин бир қанча давлатлар фильм намойишини умуман тақиқлаб қўйди.

Esquire Middle East хабарига кўра, улар орасида Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳам бор. Бу давлатлар жорий ҳафтада 2018 йилги “Ўргимчак одам: ўргимчак ҳақида достон” фильмининг давоми бўлган филмнинг ҳар қандай намойишни расман тақиқлаган.

Иккала мамлакатда ҳам бу қарорга расмий сабаб кўрсатилмаса-да, бироқ бунга фильмда ЛГБТ тарафдорлари тасвирлари борлигини таъкидланган.Ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган шундай ҳолатлардан бири фильм қаҳрамоннинг эшигида «Транс болаларни ҳимоя қилинг» деб ёзилган камалакранг байроқнинг пайдо бўлганидир.

Бошқа бир саҳнада қаҳрамоннинг отаси кийган полиция формасининг ёқасида trans pride байроғи парчаси бўлган.Ушбу воқеа Disney Pixar киностудиясининг бир фильмини  икки лесбиян муносабатлари туфайли араб давлатлари тақиқлаган ҳолдан бир йил ўтиб содир бўлмоқда.

“Дисней”нинг мазкур фильми «мамлакатдаги медиа-контент стандартларини бузгани учун БААдаги барча кинотеатрларда оммавий намойиш қилиш учун лицензия берилмаган», деб ёзади мамлакатнинг ОАВни тартибга солиш бўйича расмий кенгаши твиттерда.

Кейинчалик филм Дисней+ нинг стрим хизматидан ҳам олиб ташланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хоразмда боғча опа болаларни калтаклаб, бармоғига игна санчди

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Гурлан туманидаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячининг болаларни калтаклаётгани акс этган видеолавҳа тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача...

Больше похожих статей

×