- Advertisement -
Организмдаги ортиқча натрий қон томирларида сувнинг сақланиб қолишига ёрдам беради. Бу юрак ва қон томирларидаги стрессни кучайтиради ва вақт ўтиши билан қон босимининг доимий кўтарилишига олиб келиши мумкин.
Шунингдек, ортиқча туз инсон асаб тизимини тасирланишини ҳаддан ташқари ошириб юборади. Ушбу стимуляция натижасида адреналин гормони ишлаб чиқарилади, бу қон томирларининг сиқилишига ва қон босимининг ошишига олиб келади.
Туз истеъмолини 20 фоизгача чеклаш қон босими даражасини пасайтиради.