«Рубик куби“ (оммадаги варианти Кубик-Рубик; даставвал „Магиc Куб“ каби ном билан аталган, венг.: Бűвöс коcка) — механик бошқотирма, 1974-йили венгриялик ҳайкалтарош, масон, вундеркинд, архитектора ўқитувчиси Ernő Rubik томонидан ўйлаб топилган.
Бошқотирма пластик кубдан иборат. Куб уст томонидан қардаганда 54 кичик кублардан ташкил топган йирик кубни ўзида мужассам этади ва 3та ўқдан иборат бўлиб турли томонларга айланади. Ҳар томони 9та квадратлардан иборат ва олти тусли ранглардан бирига бўялган, кенг тарқалган кублардан эса томонлари одатда: қизил — зафарон , оқ — сариқ, кўк — яшил рангларга бўялади ва яна бошқа бир-биридан фарқли ўлароқ турлари ҳам мавжуд. Ён томонларининг айланиши рангли квардратларни қайта тартибга келтиришга ёрдам беради. Ўйинчининг вазифаси кубнинг аввлаги ҳолатига яъни ҳар бир томонини 9та бир хил рангли квадратларини йиғиб, ён томонларни айлантириш ёрдамида тартибга келтиришдан иборат.
Куб — ўйинчоқлар орасида энг кўп сотилган бошқотирма ўйинчоқ бўлиб ҳисобланади. Дунё бўйлаб 350 млндан ортиқ Рубикнинг кублари сотилган, агар уларни ёнма-ён териб чиқилса, ер шарини ўраш мумкин.
Бу бошқотирмани „Рубик куби“ деб номланиши дунёнинг кўп тилларида қабул қилинган. Олмон, венгер, португал, хитой тиллари эса бундан мустасно.