Бугун ижтимоий ҳаётимизни янгиланишларсиз тасаввур қила олмаймиз. Технологиялар атрофимизни қамраб олган. Соғлиғимиз учун ҳам уларнинг ўрни беқиёс. Биргина музлатгичлар озиқ-овқатни сақлашда кузатиладиган муаммоларни самарали бартараф этган. Аммо уларнинг фойдаланилишида кузатиладиган камчиликлар бизнинг фойдамизга эмас, аксинча ишлаши ҳам мумкин. Музлатгичлар озиқ -овқат таркибидаги бактерияларнинг ўсишини секинлаштириши керак. Агар бу табиий жараёнга халақит берилса, натижа озиқ-овқат заҳарланиши ва бошқа бир нечта муаммоларни туғдиради.
Совутгичда турган овқатни истеъмол қилишнинг соғлиқ учун хавфи нимада?
Музлатгич бўлмаган вақтларда ортиб қолган маҳсулотларни ташлаб юбориш, ейиш ёки қўшнилар билан баҳам кўриш керак бўлган. Овқатларни узоқ муддатга сақлаб бўлмас, қолиб кетган овқатларда тўпланган бактериялар одамларнинг захарланишига олиб келар эди. Технологиянинг ривожланиши билан музлатгичлар каби турли хил ихтиролар қилинди. Бу билан касалланиш даражаси камайгандир деб ўйлашингиз мумкин. Аммо… Энди бошқа кўринишдаги касалликлари пайдо бўла бошлади.
Музлатгичларнинг яратилиш сабаби ёзда сувни совутишдан иборат бўлган холос. Улар озиқ-овқатда салмонелла, э-cоли ва ботулинум каби бактериялар ўсишини секинлаштириши керак. Агар бу табиий жараёнга халақит берилса, озиқ -овқат заҳарланиши ва бошқалар каби соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкин.
Озиқ-овқат маҳсулотларининг ифлосланиши
Агар сиз юқори жавонларга хом гўшт каби сувли таомларни жойлаштирсангиз, гўшт шарбатлари томчилаб пастки қаторларда жойлаштирилган овқатларни булғаши мумкин. Бу озиқ -овқат истеъмол қилинганида, ошқозон шарбати билан бўлган реакциялар туфайли жиддий ошқозон инфекциялари ва муаммоларга олиб келиши мумкин.
Диарея
Совутгичнинг ҳаддан ташқари тўлдирилиши ҳаво сайланишига тўсқинлик қилади , шунинг учун озиқ-овқат на янги, на бактерияларсиз бўлиши имконсиз. Совутгични ҳаддан ташқари тўлдириб юбориш ёки шунақа ҳолатдаги овқатдан истеъмол қилиш диареяга олиб келиши мумкин.
Совутгич ҳарорати
Музлатгичдаги ҳароратини доимий назорат қилинг! Музлатгич олдида турган яхна овқатни емасликка ҳаракат қилинг. Олимлар 32 даража Фаренгейтда бактериялар кўпаяди деб таҳмин қилишади. Шунинг учун ҳароратнинг бу даражадан паст, ёки камида 40 даража бўлишини таъминлаш муҳим. Музлатгич эшиги очиқ турганда, ҳарорат пасаяди. Бу эсса ҳашаротлар ёки микробларнинг эркин яшашига шароит яратиб бериши мумкин. Кўп миқдордаги бактерияларга эга бўлган таомларни истеъмол қилиш ошқозон инфекциясини келтириб чиқариши ва соғлиғингизни узоқ вақт ёмонлашиши мумкин.
Кир ҳолатда сақланадиган музлатгич
Ифлос музлатгичларда ҳашаротлар ин қуриб олишади. Эшик ёпилгандан кейин музлатгичда нима бўлаётганини ким билади?
Контаминацияланган овқатни истеъмол қилиш ошқозон оғриғи, инфекциялар, диарея ёки ҳатто озиқ-овқат заҳарланишига олиб келиши мумкин.
Электр узилишлари
Кўплаб ҳудудларда электр энергияси муаммоси кузатилади. Музлатгичнинг ҳарорати ўзгарганда совутгичдаги овқат ичкарида қолади. Овқат таркибига эриган муз томчилари тушиши мумкин. Бундай овқатни истеъмол қилиш жиддий ошқозон муаммоларини келтириб чиқаради.
Келтирилган маслаҳатлар ва таклифлар фақат умумий маълумот учун мўлжалланган ва уларни профессионал тиббий маслаҳат сифатида талқин қилмаслик керак. Ҳар қандай тиббий масала бўйича аниқ саволларингиз бўлса, ҳар доим шифокорингиз ёки профессионал тиббий ёрдам кўрсатувчи билан маслаҳатлашинг. Ҳар қандай масалада эътиборли бўлиш соғлиғнгиздаги исталган муаммонинг олдини олишга ҳисса қўшади. Саломат бўлинг!
Манба: ШИФО-ИНФО