- Advertisement -
Гўдак ўзининг хоҳиш -истакларини билдириш учун йиғлайди. У бир неча кундан кейиноқ онасининг овозингизни танийди, сутнинг хидини сезади,онасининг кайфиятини кузатади. Учинчи хафталарга бориб йиғлаш турларини анча фарқлаб олса бўлади.
- Бола баланд, бир маромда йиғласа, йиғлаш вактида оғзини очиб, бошини буриб ахтариб йиғласа унинг қорни очган бўлади.
- Агар у йиғлаб, тўхтаб атрофга қараб, яна йиғласа у сиздан эътибор кутаётган, зерикаётган бўлади.
- Агар тўхтаб-тўхтаб, қаттиқ йиғласа унинг аччиғи чиқаяпти, таги ҳўл бўлган бўлади.
- Бола тўхтовсиз, қаттиқ овозда узоқ вақт йиғлайверса, у бир ерида оғриқ сезаётган бўлади.