АҚШдаги Браун университети олимлари ҳафтасига 300 грамм – кунига 42,8 грамм балиқ истеъмол қилган одамларни кузатди.
Бу инсонларда меланома ривожланиши хавфи кунига 3,2 грамм балиқ истеъмол қилганларга нисбатан 22 фоизга юқори эканлигини аниқлади. Бу ҳақида Sky News канали хабар берди.
Тадқиқотда 491 минг 367 нафар 62 ёшлилар иштирок этди, улар қовурилган балиқ, пиширилмаган балиқ ва оркиносни ўтган йилгига нисбатан қанчалик кўп истеъмол қилганлари ҳақида хабар бериб туришди. 15 йил давомидаги кузатувлар натижасида тери саратони билан касалланиш даражаси ҳисоблаб чиқилди.
Одамларнинг 0,1 фоизида хавфли меланома ривожланса, 0,7 фоизида саратондан олдинги меланома пайдо бўлган. Атига 0,3 грамм фарқ билан солиштирганда, хавфли саратонга чалиниш 18 фоизга ва саратон олди ҳужайралари пайдо бўлиши хавфи 25 фоизга ошган.
Мақола муаллифлари бу натижалар балиқларда поликлорли бифениллар, диоксинлар, мишяк ва симоб каби ифлослантирувчи моддалар мавжудлиги билан боғлиқ, деб тахмин қилмоқдалар.
Бироқ кўпроқ пиширилмаган балиқ ёки оркинос истеъмол қиладиган одамларда меланома ривожланиш хавфини оширадиган бошқа турмуш тарзи одатлари ҳам бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.