5.7 C
Узбекистан
Понедельник, 4 марта, 2024

Миршод АТАВУЛЛАЕВ…Мақсадим, келажакда ўзбек пластик жарроҳлигини бутун жаҳонга танитишдир

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,130участниковПодписаться
- Advertisement -

Бухоро чуқур билим эгаси бўлган алломалар, истеъдодлар маскани. Мен 1992 йилнинг 5 августида мана шу азиз диёр Бухорода таваллуд топганман. Оиламиз зиёлилар оиласи бўлиб, бобом малакали жарроҳ бўлган. Тиббиёт соҳасига меҳр менга айнан мана шу бобомдан ўтган, десам янглишмайман. Болалигимда бобом билан суҳбатлар чоғида, у киши тиббиёт ҳақида, ўзи ўтказган жарроҳлик амалиётлари ҳақида сўзлаганларида, жуда ҳавас қилиб, “келажакда мен ҳам бобом каби етук жарроҳ, ўз касбининг устаси бўламан” деб аҳд қилганман.


Тиббиётга бўлган меҳрим, мактабни тугатганимдан сўнг, мени Бухоро Давлат Тиббиёт институти томон чорлади. Институтнинг “Даволаш” факультетида 7 йил ўқиб, уни 2014 йил битиргач, 2017 йилда мазкур институтнинг Жарроҳлик йўналиши бўйича магистратурани ҳам тамомладим. Билимларимни янада мустаҳкамлаш учун, 2017-2018 йил давомида “Пластик жарроҳлик” йўналиши бўйича академик таълим ҳам олганман. Ортга назар солиб қарасам, 8 йилдан буён пластик жарроҳлик билан шуғулланиб келаётган малакали пластик жарроҳ сифатида, шу кунга қадар 5000 дан ортиқ муваффақиятли операцияларни амалга оширибман. Бу айтишгагина осон. Ҳар битта операция, уйқусиз тунлар ва ўз салоҳиятимни ошириш учун тинимсиз изланиш талаб қилган.


Ўтган вақт ичида Германия, Италия, Испания, Франция, Голландия, Ҳиндистон, Корея, Туркия, Россия ҳамда бошқа кўплаб халқаро давлатларда бўлиб ўтадиган Халқаро конференциялар, малака ошириш дастурлари ва маҳорат дарсларида фаол иштирок этганман. Ўзбекистон Пластик жарроҳлар Ассоциацияси ҳамда, Европа Пластик ва эстетик жарроҳлар Ассоциацияси аъзосиман.


Шу бу йил Бухорода азалий орзуйим бўлган ўзимнинг “Dr.Atavullayev’s clinic” клиникасига асос солим. Беморларни асосан шу ерда қабул қиламан. Лекин, беморларнинг илтимосларига кўра, даврий равишда мунтазам тарзда, Тошкент шаҳрида “Renessans Clinic”да ҳам пластик жарроҳлик операцияларини ҳам ўтказиб келмоқдаман. Шунингдек, мавсумий равишда, беморлар илтимослари билан Туркиянинг Истанбул ва Россиянинг Москва шаҳарларида ҳам консультация ва операциялар ўтказаман.


Мен инсонларга гўзаллик ва орзулар рўёбини ҳадя этишни истайман! Мақсадим, келажакда ўзбек пластик жарроҳлигини бутун жаҳонга танитишдир. Ҳозир мана шу мақсадим йўлида қатъий изланишдаман.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Дарахт кесганлик учун жарима миқдори 5 бараварга оширилди

Аввал хабар қилинганидек, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга асосан, дарахтларни кесиш ёки шикаст...

Больше похожих статей

×