15.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

ЖССТ семизликни эпидемия деб эълон қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Инсоният яқин йилларда яна бир глобал хатар билан рўбарў келиши мумкин. Бу — семизлик! Маълумотларга кўра, сўнгги 30 йил ичида дунёда семиз одамлар сони уч баравар ошган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2030 йилга бориб ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкинлигидан жиддий хавотирда.

Энг ёмони, муаммо кўлами ҳозирданоқ ташвишланарли даражага етган. Шу боис кеча ЖССТ семизликни Европа минтақасида эпидемия деб эълон қилди.

Ташкилот ҳисоботида келтирилишича, кўҳна қитъада яшовчи катта ёшли аҳолининг 60 фоизи ортиқча вазн ва семиришдан азият чекмоқда.

Қолаверса, ҳар уч боладан бирига (ўғил болаларнинг 29 фоизи ва қизларнинг 27 фоизига) шу ташхис қўйилган. Энг ёмони, мазкур касаллик туфайли ҳар йили 1,2 миллион киши ҳаётдан кўз юммоқда.

Хўш, бу муаммони қисқа муддатда бартараф этиш мумкинми?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосасига кўра, ҳозирги динамикани ҳисобга олганда, Европадаги ҳеч бир давлат 2025 йилгача семиришга қарши курашда ижобий натижага эриша олмайди.

Жисмоний фаолликнинг пасайиши, нотўғри овқатланиш, коронавирус чекловлари туфайли юзага келган салбий оқибатлар яқин йилларда одамлар саломатлигига зиён етказишда давом этади.

Ана шуларни инобатга олиб, ЖССТ муаммони самарали ҳал этишга қартилган қатор тавсияларни тақдим этди:

таркибида шакар бўлган ичимликлар учун солиқ жорий этилиши катта самара беради;

саломатлик учун фойдали бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари нархини пасайтириш мақсадга мувофиқ;

аҳолининг спорт мусобақалари ва соғлом турмуш тарзини таъминлашга қаратилган бошқа тадбирлардаги иштирокини кенгайтириш керак;

бирламчи тиббий хизматдан фойдаланиш тизимини соддалаштириш лозим.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×