10 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

“Биз нима есак – ўшамиз”. Нега бундай дейилган?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Тибииёт ходимларининг уқтиришича, одамнинг умри давомида ортирадиган касалликларининг 80 фоизи нотўғри овқатланиш оқибатидир.

Инглизларда бир мақол бор: “We are what we eat”. Бу мақол “Биз нима есак – ўшамиз” деб таржима қилинган. Уни бошқача тарзда қуйидагича ифодалаш мумкин: “Сен менга нима ейишингни айт, мен сенинг кимлигингни айтаман”.

Афсуски, ҳали кўпгина оилаларда имунитетни ошириш ва соғлом бўлиш учун кучли, калорияга бой таомлар истеъмол қилиш лозим деган қараш мавжуд. Ваҳоланки, бундай ўйлаш ўта зарарлидир. Чунки  кўпгина хасталиклар тўғри овқатланиш меъёрларини билмасдан ортиқча ейиш ва соғлом турмуш тарзига аҳамият бермаслик натижаси ҳисобланади.

Вазиятни ўзгартириш ва аҳоли ўртасида соғлом овқатланиш маданиятини шакллантириш учун нималар қилиш керак?

Бу ҳақда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10  ноябрдаги  “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида батафсил сўз юритилган эди.  Қарорда, жумладан қуйидагилар таъкидлаб ўтилган:

“Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, жисмоний фаоллик ҳамда овқатланиш меъёр ва қоидаларига амал қилмаслик, таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган таом ва ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, шунингдек етарли даражада витамин ва минераллар истеъмол қилмаслик оқибатида ёшларда рационал ўсиш ва ақлий ривожланишда ортда қолиш, катталарда эса юрак қон-томир, эндокрин, хавфли ўсма каби инсоннинг эрта ўлимига олиб келувчи қатор касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади.

Шу билан бирга, коронавирус пандемияси оқибатларидан олинган сабоқлар касалликнинг оғирлиги ва ўлим ҳолатларининг катта қисми нотўғри турмуш тарзи туфайли келиб чиқадиган йўлдош касалликлар билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатди”.

Қарорда аҳолининг соғлом овқатланиши ва жисмоний фаоллигини таъминлашда давлат сиёсатини янада мустаҳкамлаш, юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш, ҳар бир фуқарода соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик маданиятини шакллантириш мақсадида қатор тадбирларни амалга ошириш кўзланган. Жумладан, давлат муассаса ва ташкилотларида диетология мутахассисини жалб қилган ҳолда тизимли равишда тўғри овқатланиш бўйича семинар-машғулотлар ўтказиб бориш белгиланган.

Ушбу қарор ижроси ва мамлакатимизда ўтказилаётган “Кексалар ҳафталиги” доирасида Самарқанд шаҳар “Боғимайдон” фуқаролар йиғинида “Тўғри овқатланиш ва саломатлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Самарқанд шаҳар 3-Оилавий поликлиника шифокори Шоиста Очилова ва соҳа мутахассиси Нигора Ўтамишова йиғилганларни тўғри овқатланишнинг инсон саломатлигига таъсири ҳақида батафсил сўз юритишди.

Суҳбат давомида ҳар бир киши кундалик ҳаётида билиши ва риоя қилиши лозим бўлган қоидалар ҳақида тўлақонли маълумот берилди, кейинги йилларда кенг тарқалган касалликлар, жумладан, ортиқча вазн – семириш, подагра, диабет, қон босимининг юқорилиги ва яна ўнлаб касалликлар айнан нотўғри овқатланиш оқибати эканлиги мисоллар билан очиб берилди.

Нигора Ўтамишова озиқ-овқатлар хилма-хиллигига эътибор қаратиш, овқатланишнинг меъёрига риоя қилиш, ёғ ва тузни кам истеъмол қилиш, таом билан бирга чой ичмаслик каби қоидалар хусусида батафсил сўз юритди.  

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти «Хавфсиз овқатланишнинг бешта энг муҳим тамойили»ни ишлаб чиққан.  Улар қуйидагилардан иборат: биринчиси – тозаликка риоя қилинг; иккинчиси – хом маҳсулотни тайёр таомдан алоҳида қўйинг; учинчиси – маҳсулотларга астойдил термик ишлов беринг; тўртинчиси – озиқ-овқатни хавфсиз ҳароратда сақланг;  бешинчиси – тоза сув ва тоза хом ашёдан фойдаланинг.

Мавзу тўпланганларда катта қизиқиш уйғотди. Улар бундай суҳбатларни мунтазам ташкил қилиб туриш истагини билдиришди.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

Муаллиф туширган суратлар

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×