Президент томонидан қабул қилинган 2026 йил 2 октябрдаги ПҚ–359-сонли қарорга мувофиқ, Хоразм вилоятида Хитой Халқ Республикасининг Ляонинг педагогика университети филиали ўз фаолиятини бошлайди.
Муассасада таълим жараёни 2026/2027 ўқув йилидан эътиборан ўзбек, хитой ва инглиз тилларида, кундузги ҳамда муқобил таълим...
Тошкент шаҳрининг туристик ва марказий кўчаларини тозалаш ҳамда ободонлаштириш учун янги махсус техника воситалари фойдаланишга топширилди. Дастлабки шундай замонавий қурилмалар Мирзо Улуғбек туманидаги «Ўзбекистон овози» кўчасида ўз ишини бошлади.
Туман ҳокимлиги маълумотларига кўра, ушбу махсус техника воситалари автобус ва автомобиль...
Пайтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун узоқ вақтдан бери долзарб бўлиб келган санитария-гигиена шохобчаларининг етишмовчилиги муаммоси ҳал этилмоқда. Шаҳар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида Тошкентда 100 та янги санитария-гигиена пункти барпо этилиши режалаштирилган.
Янги шохобчалар, асосан, марказий ва туристик кўчаларда, сайилгоҳлар, истироҳат боғлари...
Рязань вилоятидаги "Крутицы" аэродромида Россия ва жаҳон рекордчиси, волжскийлик парашютчи Сергей Сергиенко фожиали тарзда ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Волгоград вилояти Парашют спорти федерацияси маълум қилди.
Сергей Сергиенко фаолияти давомида 3 мингга яқин парашютдан сакрашни амалга оширган. У Россияда...
Анталияда ўтказилаётган 77-Халқаро астронавтика конгресси доирасида Самарқанд шаҳрида 79-Халқаро астронавтика конгрессини (2028 йилда) ташкил этиш бўйича дастлабки битим имзоланди. Ҳужжатга Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги, “Ўзбеккосмос” агентлиги, “Сўнъий интеллект альянси” ННТ раҳбарлари ҳамда Халқаро астронавтика федерацияси президенти томонидан имзо чекилди.
Мазкур...
Ҳозирги кунда олийгоҳда 4 та таълим йўналиши бўйича ўн мингга яқин талаба таҳсил олмоқда.
Университет маъмурий бошқарув, ўқув ва илмий жараёнларга рақамли технологияларни фаол жорий этмоқда. Дуал таълим ривожлантирилиб, илмий ишланмалар тижорат лойиҳаларига, талабалар шаҳарчаси эса илғор инновацион ечимлар майдонига...
Беларусь парламенти Ўзбекистон билан фуқароларни вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб этиш бўйича ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлади. Ҳужжат Беларуснинг Миллий ҳуқуқий интернет-порталида эълон қилинган бўлиб, у ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ушбу мамлакатдаги меҳнат муносабатлари, ижтимоий кафолатлари,...
Бухоро шаҳридаги «Карвон» бозорида 3 октябрь куни оқшомда йирик ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот тарқатди.
Ҳодиса ҳақидаги хабар қутқарув хизматига соат 21:49 да келиб тушган. Қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, оловни ўчириш ишларини...
Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, Камолиддин Карамиддинович Мардонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Ушбу тайинлов муносабати билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Обид Арзиқулович Ҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари ҳамда ўриндошлик асосида “Янги Ўзбекистон” университети ректори лавозимига тайинланди.
Ушбу тайинлов муносабати билан у Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси...
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 13 ноябрь куни кутилаётган кучли ёмғирлар сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши...