Муяссар Абдуманнабова

Британия бош вазири Кир Стармер истеъфога чиқишини маълум қилди

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Лейбористлар партияси раҳбари ва мамлакат ҳукумати раҳбари лавозимларини тарк этиш ниятини эълон қилди. Бу қарор сўнгги ойларда кучайиб борган сиёсий босим ва партия ичидаги норозиликлар ортидан қабул қилинди. Лондондаги Даунинг-стрит, 10-уй қаршисида журналистлар олдида...

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон элчисини орден билан тақдирлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 июнь куни мамлакатимиздаги дипломатик фаолиятини якунлаётган Озарбайжон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳусейн Гулиевни қабул қилди. Учрашувда давлат раҳбари элчининг икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган самарали ҳиссасини алоҳида таъкидлади. Сўнгги...

Фарғонада ҳамкорликка бағишланган халқаро ёшлар семинари бошланди

Фарғона давлат университетида «Ёш тинчликпарварларнинг чегараолди ҳамкорлик ташаббуси» халқаро ёшлар семинари ўз ишини бошлади. Тадбир Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан ташриф буюрган ёшлар етакчилари, давлат идоралари, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларини бир майдонга жамлади. Семинарнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси...

ЖЧ-2026: Кабо-Верде Уругвайдан очко тортиб олди

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг H гуруҳида Кабо-Верде ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги баҳс жанговар дуранг билан якунланди. Майами-Гарденс шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда томонлар 2:2 ҳисобида ўйнади. Мундиалда илк бор иштирок этаётган Кабо-Верде терма жамоаси тарихий натижаларини давом эттирди....

ЖЧ-2026: Бельгия Эрон билан дуранг ўйнади

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг G гуруҳида Бельгия ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ғолиб аниқланмади. Инглвуд шаҳрида бўлиб ўтган баҳс 0:0 ҳисобида якунланди. Ҳисоб очилмаган бўлса-да, майдонда устунлик асосан Бельгия томонида бўлди. Европа вакиллари рақиб дарвозаси томон 21...

Саида Мирзиёева Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 21 июнь куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди. “Қозоғистон биз учун шунчаки қўшни юрт эмас, балки яқин дўст, ишончли стратегик ҳамкор ва иттифоқчидир. Қасим-Жомарт Кемелевичга...

Боксчиларимиз Жаҳон кубогида биринчи ўринни эгаллади

Хитойда ўтган Жаҳон кубогида Ўзбекистон эркаклар жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаль билан мусобақада етакчи бўлди. Иккинчи поғонани Қозоғистон, Франция эса учинчи ўринни эгаллади. Аёллар жамоасининг натижалари билан бирга ҳисоблаганда эса делегациямиз 4 та олтин,...

Ўзбекистонда аҳолига тегишли автотранспорт воситалари сони 4,9 млндан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 903,1 мингта автотранспорт воситалари рўйхатга олинган. Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар (жамига нисбатан улуши 92,8 %) ташкил этади. 2025 йилнинг мос даврига нисбатан автомобиллар...

Ўзбекистонда қуввати 500 кВт бўлган қуёш электр станцияси қурилиши бошланди

Франциянинг Voltalia компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган агровольтаик лойиҳа доирасида қуввати 500 киловатт бўлган қуёш электр станцияси қурилишига старт берилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Сабзавот-полиз экинлари...

Тиббиёт ходимларининг иш ташлашларда иштирок этиши тақиқланди

Ўзбекистон қонунчилигига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, айрим тоифадаги ходимлар учун иш ташлашларда иштирок этиш тақиқланди. Жумладан, эндиликда тиббиёт ходимлари иш ташлаш акцияларида қатнашиши мумкин эмас. Янги тартибга кўра, фавқулодда ҳолат ёки фавқулодда вазиятлар даврида, ҳарбий ҳолат жорий этилганда ҳамда умумий сафарбарлик...

Об авторе

3083 ПОСТЫ
0 КОММЕНТАРИИ

Последние новости

Меҳнат кодексида янги нормалар: камситиш ва шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди

Меҳнат муносабатларида тенгликни таъминлаш, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда хавфсиз иш муҳитини яратишга қаратилган янги ҳуқуқий нормалар...