Hayrulla Kasimov

Тошкентдаги учта бирлашган ОТМга ректор тайинланди

Президентнинг тегишли қарори билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти ва Фискал институти битта олий таълим муассасасига айлантирилди. Мазкур ОТМга эса ректор этиб Тешабаев Тўлқин Закирович тайинланган. Маълумот учун, Тўлқин Тешабаев шу кунга қадар Тошкент молия институти ректори вазифасида ишлаб келган.

Шаҳарларда хизматлар соҳасининг ривожланиши таҳлли этилди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари шаҳарларда хизматлар соҳасининг ривожланиш ҳолатини таҳлил қилишди. Инфратузилма ва коммуникация имкониятларининг юқори бўлиши, корхоналар ва аҳолининг марказга интилиши туфайли шаҳарлар мамлакатда кўрсатилган хизматлар ҳажмининг катта қисмини таъминлайди. Масалан, Буюк Британия хизмат кўрсатиш сектори...

Давлат раҳбарлари биргаликда дарахт экдилар

“Кўксарой” қароргоҳида Ўзбекистон-Беларусь саммити якунлангач, биргаликда дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Фахрий меҳмонлар хиёбонида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга интилиш рамзи сифатида дарахт экдилар.

Ўзбекистонда фуқароларни 16 ёшдан жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш жорий этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-905-сон, 07.02.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги. Унга кўра, фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан кўриб чиққанлик ёки давлат рўйхатидан ўтказганлик учун...

21 АПРЕЛДА BYD — VI ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО МАРАФОНИ (BYD — 6th Tashkent Marathon World Athletics Label) БЎЛИБ ЎТАДИ

8 феврал куни Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида йилнинг энг кутилган спорт-оммавий тадбирларидан бири – BYD - VI Тошкент халқаро марафонига тайёргарлик кўришга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. ОАВ вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Федерация Раиси ўринбосари Камолиддин Усмонов ва...

Александр Лукашенко “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко бугун, 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Олий мартабали меҳмон мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг...

Довонда транспортлар ҳаракати соат 10:30дан бошлаб тикланди

Аввал хабар қилинганидек, "Қамчиқ" довонида қалин қор ёғиши оқибатида автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди. Айни пайтда ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, вазирлик тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган муҳофаза тадбирларини мувофиқлаштириб борди. Амалга оширилган зарурий тадбирлар натижасида жорий йилнинг, 8...

Ахборот технологиялари йўналишида ютуқларга эришган хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланади

Президент фармони (ПФ-34-сон, 07.02.2024 й.) билан “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, эндиликда ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланади. Шунингдек, Зулфия номидаги Давлат мукофоти...

Пойтахтда пиёдаларга халақит бераётган ноқонуний қурилма ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланмоқда

Пойтахтда ноқонуний қурилма ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланмоқда. Мақсад — жойларда пиёдалар учун мўлжалланган йўлларнинг қулайлигини таъминлаш. “Тошкент шаҳри ҳудудида маиший ва тижорат биноларига эга бўлган пойтахт аҳолисини ҳужжатларнинг шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини яна бир бор синчиклаб текширишга чақирамиз. Тадбиркорлар ва...

Хоккей ишқибози Лукашенко Шавкат Мирзиёев билан “Humo Arena”га борди

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко мамлакатимизга расмий ташриф доирасида пойтахтимиздаги “Humo Arena” муз саройига ташриф буюрди. Спорт мажмуасида Беларусь етакчисини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Муз саройидаги ушбу учрашув чуқур рамзий маънога эга. Александр Лукашенко – хоккей ишқибози, Беларусда ушбу...

Об авторе

9514 ПОСТЫ
0 КОММЕНТАРИИ

Последние новости

Олмазорда меҳнат бозори талабига мос кадрлар тайёрланади

Олмазор туманида меҳнат бозори эҳтиёжлари ва кадрлар тайёрлаш тизими ўртасидаги боғлиқликни кучайтириш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади. Айни пайтда тумандаги...