Тошкент 2027 йилда Туркий дунёнинг туристик пойтахтига айланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонга Туркий дунёнинг туристик пойтахти рамзий калити топширилди. Тантанали маросим 7 ноябрь куни Истанбулда Туркий дунё VI халқаро «Қўрқут ота» кинофестивалининг ёпилиш маросими доирасида бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой 2026 йилда Туркий дунёнинг туристик пойтахти мақомини олган Анқаранинг рамзий калитини Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аккуловга топширди.

Тошкентга ушбу мақом берилиши муносабати билан Ўзбекистонни табриклаган Меҳмет Нури Эрсой мамлакатнинг бой тарихий-маданий мероси, ўзига хос миллий анъаналари ва улкан туристик салоҳиятини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, янги мақом туркий давлатлар ўртасидаги туристик алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Абдулазиз Аккулов эса барча туркий давлатлар вакилларини 2027 йилда Тошкентга ташриф буюришга таклиф қилди. Шунингдек, у кино санъати намояндаларини ижодий лойиҳалари орқали Ўзбекистонни халқаро аудиторияга кенгроқ танитишга, мамлакатнинг қадимий шаҳарлари, тарихий обидалари, гўзал табиати ва маданий мероси ҳақида ҳикоя қилишга чақирди.

Тошкентга 2027 йил учун Туркий дунёнинг туристик пойтахти мақомининг берилиши Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги туристик салоҳиятини тарғиб қилиш ва туркий давлатлар ўртасида маданий ҳамкорликни ривожлантиришга қўшимча туртки беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Россиянинг 8 ҳудудида ўзбекистонликларнинг таксида ишлаши тақиқланиши мумкин

2027 йилдан бошлаб Россияда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари учун янги чекловлар жорий этилиши мумкин. Мамлакатнинг саккизта ҳудудида хорижий ишчиларни такси...

Больше похожих статей