Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти Олот тумани ҳокими Наргиза Нематовaни «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирлади.
Давлат раҳбари тегишли фармонни 2026 йил 4 ноябрь куни имзолади.
Мукофот кўп йиллик самарали давлат ва бошқарув фаолияти, ташаббускорлик ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни рўёбга чиқаришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун берилган.
Фармонда Нематовaнинг Олот туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, замонавий инфратузилмани яратиш, муҳим лойиҳаларни амалга ошириш, янги иш ўринларини очиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш борасидаги хизматлари ҳам қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил август ойида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг бир гуруҳ давлат ва жамоат арбобларини ҳам мукофотлаган эди. Улар орасида ҳудудий маъмуриятлар, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам бор эди.


