- Advertisement -
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойидаги халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Россия терма жамоасига қарши майдонга тушади. Беллашув 12 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади ва соат 20:00 да старт олади.
Мухлислар мазкур учрашув учун чипталарни iTicket.uz веб-сайти ҳамда «iTicket Uzbekistan» расмий мобил иловаси (App Store | Play Market платформалари) орқали онлайн тарзда харид қилишлари мумкин.


