Грузияга сафар қилувчи Ўзбекистон фуқаролари учун тиббий суғурта ва қўшимча талаблар жорий этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Грузияга туристик мақсадларда сафар қилишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари учун 2026 йил 1 январдан эътиборан тиббий ҳамда бахтсиз ҳодисалардан суғурталаниш полисига эга бўлиш мажбурий талаб сифатида белгиланди.

Суғурта полиси грузин ёки инглиз тилида (қоғоз ёки электрон шаклда) расмийлаштирилган бўлиши ҳамда мамлакатда бўлишнинг бутун даврини, шу жумладан кириш ва чиқиш саналарини қамраб олиши лозим. Минимал суғурта суммаси 30 минг грузия лариси (қарийб 11,2 минг АҚШ доллари)ни ташкил этади. Дипломатик ва махсус виза эгалари, халқаро ташкилот ходимлари ҳамда халқаро юк ва йўловчи ташувчи ҳайдовчилар ушбу талабдан озод этилади.

Шунингдек, «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Грузия аэропортларида 473 нафар Ўзбекистон фуқаросига мамлакатга кириш рад этилган. Сабаблар орасида ташриф мақсадини аниқ тушунтира олмаслик, меҳмонхона бандлиги (бронь), қайтиш чиптаси, суғурта полиси ва етарли молиявий маблағлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг йўқлиги асосий ўринни эгаллаган. Шу муносабат билан фуқароларга чегара назоратидан ўтишда барча ҳужжатларни олдиндан шакллантириш ва берилган саволларга аниқ ва ишончли жавоб бериш тавсия этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Флоридада бизнес-джет ҳалокатга учради: тўққиз киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Флорида штатида Learjet 60 бизнес-джети ҳалокатга учради. Авиация ҳодисаси оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди. Фожиа 1 ноябрь куни кундузи...

Больше похожих статей