- Advertisement -
Вазирлар Маҳкамасининг 29 октябрдаги қарорига мувофиқ, 1 ноябрдан йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари чорраҳадан 50 метр масофагача ва қайрилиб олиш жойидан 20 метр масофагача бўлган ҳудудда 1.1 ва 1.3 турдаги яхлит чизиқларни босганлик учун баённома расмийлаштирмайди.
Шу билан бирга, ушбу санадан бошлаб автоматлаштирилган камералар хавфсизлик камарини тақмаган ҳайдовчиларни ҳам қайд эта бошлайди. Техник талабларга жавоб берадиган қурилмалар маълумотларни автоматик равишда «Маъмурий амалиёт» модулига узатади.


