Миробод туманидаги жиноятчилик даражаси ўртадан баланд

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жиноятчиликнинг олдини олиш чораларини кучайтириш талаб этилмоқда: бу ерда олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар кўрсаткичи ҳар 100 минг аҳолига 182,3 тани ташкил этиб, пойтахт бўйича ўртача даражадан (131,5) сезиларли даражада юқори. Сенаторлар ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликлар сабабларини чуқур таҳлил қилиш ва криминоген вазиятни яхшилаш бўйича қўшимча чоралар кўришни талаб қилдилар.

Ушбу масалалар Миробод тумани халқ депутатлари Кенгашининг 30-сессиясида муҳокама қилинди. Унда Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов, унинг ўринбосари Баҳром Абдуллаев ва сенатор Гулнора Маруфова иштирок этди. Тадбирда кўчалар ва хонадонларда хавфсизликни таъминлаш, аҳоли бандлигини ошириш ҳамда маҳаллаларни комплекс ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сенат қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов тумандаги жиноятчилик кўрсаткичи шаҳар бўйича ўртача даражадан қарийб 39 фоизга юқори эканига урғу берди. Маълум қилинишича, тумандаги 39 та маҳалладан бор-йўғи 8 таси «яшил» категорияга ажратилган бўлса, 29 таси «сариқ» ва 2 таси «қизил» тоифага киритилган. Бу эса туман ҳудудининг катта қисмида профилактик ишларни кучайтириш зарурлигини кўрсатади. Муҳокамалар якунида туман ҳокимлиги, прокуратура ва ички ишлар бўлими олдига ҳар бир маҳалла кесимида жиноятчилик сабабларини аниқлаш, масъул раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш ва белгиланган чора-тадбирларнинг амалий ижросини таъминлаш вазифаси қўйилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда АЭС учун бўлажак мутахассисларни тайёрлайдиган атом синфлари очилади

Тошкентдаги иккита академик лицей базасида ихтисослаштирилган атом синфлари ташкил этилади. Ўқувчилар физика, математика ва информатика фанларини чуқурлаштирилган ҳолда ўрганиб,...

Больше похожих статей