Чиқиндиларни олиб чиқиш соҳасида «Тоза макон» ягона биллинг тизими такомиллаштирилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Чиқиндиларни бошқариш агентлиги томонидан соҳага замонавий рақамли технологияларни жорий этиш ва санитар тозалаш хизматлари сифатини ошириш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ишга туширилган «Тоза макон» мобил иловаси орқали фуқаролар ўз ҳисобварақлари, мавжуд қарздорлик ва тўловлар тарихини назорат қилиб боришлари мумкин.

Тизимдаги янгиланишларга кўра, эндиликда чиқинди ташувчи техникалар ҳаракати геозоналар бўйича эмас, балки аҳоли яшаш манзиллари ва чиқинди йиғиш шохобчалари кесимида аниқ назорат қилинади. Фуқаролар мобил илова ва махсус Telegram-бот орқали махсус техниканинг келишини реал вақт режимида кузатиш ва огоҳлантирувчи билдиришномалар олиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, хизматлар белгиланган жадвал бўйича кўрсатилмаган ёки сифациз бажарилган ҳолатларда далолатнома тузилиб, ушбу давр учун ҳисобланган тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилинади ҳамда ортиқча маблағлар қайтариб берилади. Хизмат кўрсатувчи корхоналар фаолияти «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилиб, жиддий қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган операторларга нисбатан молиявий жарималар қўлланилади ва шартномалар бекор қилинади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Пахтакор» Тошкентни ривожлантириш жамғармасидан 5 млрд сўм олади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги футбол клуби «Пахтакор»га Тошкентни ривожлантириш жамғармасидан 5 млрд сўм ажратади. Маблағ клубнинг тасдиқланган харажатлар сметасини қоплашга...

Больше похожих статей