- Advertisement -
АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси америкалик виза эгаларини туризм ниқоби остида мамлакатга фарзанд туғиш ва унга АҚШ фуқаролигини олиш мақсадида боришнинг оқибатларидан огоҳлантирди.
Дипломатик миссия томонидан таъкидланишича, туристик виза режими доирасида асосий мақсади бола туғиш бўлган ташрифларга йўл қўйилмайди. Ушбу қоидаларни бузиш амалдаги визанинг бекор қилинишига ҳамда келажакда АҚШга кириш ҳуқуқидан бутунлай маҳрум этилишга олиб келиши мумкин.


