- Advertisement -
Йилнинг учинчи чорагида Марказий банк мамлакат тижорат банкларининг мобил иловаларида 496 мингдан ортиқ зарарли дастурларни қайд этди.
Вирус юқиши хавфи ва маълумотлар чиқиб кетиши таҳдиди сабабли банклар 811 мингдан ортиқ ҳолатда мижозларнинг ўз иловаларига киришини чеклаб қўйдилар.
Фойдаланувчилар қурилмаларини вирусли дастурлардан тозалаш бўйича «Алоқабанк» пешқадам бўлди — банк мутахассислари 103,6 мингта ҳолатда таҳдидларни бартараф этишга ёрдам беришди.


