Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг рафиқаси Жанетт Рубио билан биргаликда Самарқанднинг тарихий масканларини бориб кўрди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўз саҳифасида хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ташрифдан мақсад меҳмонни кўҳна шаҳарнинг турли қирралари, бой тарихи, жонли анъаналари ва ўзбек ҳунармандларининг маҳорати билан таништириш бўлган.
«Мен меҳмонимизга ушбу кўҳна шаҳарни турли томонлама кўрсатишни, уни бой тарихимиз, жонли анъаналаримиз ва ҳунармандларимизнинг маҳорати билан таништиришни хоҳладим», — деб таъкидлади Саида Мирзиёева.
У, шунингдек, Самарқандда ўтказилган кун Жанетт Рубиода Ўзбекистон ва халқимизнинг меҳмондўстлиги ҳақида энг иссиқ хотираларни қолдиришига умид билдирди.


