- Advertisement -
Ўзбекистонда банклар номидан қўнғироқ қилиб, фуқароларнинг банк карталаридан пулларни ўғирлаш ва улар номига онлайн кредитлар расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик схемаси аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жиноий гуруҳ аъзолари ўзлаштирилган 8 миллион долларни криптовалютага айлантириб, сохта масъулияти чекланган жамият орқали хорижга чиқариб юборган.
Мазкур иш доирасида 10 нафар гумонланувчи аниқланган. Улар орасида банклардан бирининг киберхавфсизлик бўлими ходими ҳам бор.


