Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида юқори тезликда ҳаракатланган «Cobalt» русумли автомобиль йўл четидаги ёритиш устунига бориб урилди. Автомобилни бошқарган ўсмирларнинг бири, 16 ёшли мактаб ўқувчиси олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этди, яна бир ўқувчи эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди. Фожиадан сўнг ички ишлар органлари ходимлари томонидан мактабда ота-оналар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилиб, вояга етмаганларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўймаслик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.


