GetYourGuide платформасида Ўзбекистоннинг туристик маҳсулотлари кенгаймоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,010участниковПодписаться
- Advertisement -

Халқаро GetYourGuide платформасида Ўзбекистоннинг туристик маҳсулотлари сони 150 тадан ошди. Туризм қўмитаси кўмагида гастрономик турлардан ташқари ҳунармандчилик, маданий мерос ва маҳаллий ҳаёт билан таништирувчи саёҳатлар ҳам жойлаштирилмоқда.

Платформада кулолчилик, гиламдўзлик, зардузлик, пичоқ ясаш бўйича маҳорат дарслари, меҳмон уйлари ва узумчиликка оид саёҳатлар тақдим этилмоқда. Улар орасида Хоразм воҳасидаги 3 минг йиллик тарихга эга қадимий қудуқ каби ноёб объектлар ҳам бор.

Маҳаллий тадбиркорлар, ҳунармандлар ва оилавий бизнес вакиллари ўз хизматларини платформага мустақил жойлаштириб, хорижий сайёҳларга воситачиларсиз таклиф қилиш имкониятига эга бўлмоқда.

GetYourGuide орқали Ўзбекистоннинг маданияти ва анъаналарини халқаро аудиторияга танитиш, шунингдек, маҳаллий аҳоли учун қўшимча даромад манбаларини яратиш кўзда тутилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мотоцикл ва скутерда мотошлем тақиш мажбурийми?

Қонунчиликка кўра, мотоцикл, электромотоцикл, мопед, скутер ва кичик ҳажмли мототранспорт воситалари ҳайдовчилари ҳамда йўловчилари махсус мотошлем кийиши ва уни...

Больше похожих статей