Тиббиёт ходимлари учун уй-жой субсидияси танлови 9 октябрда ўтказилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,010участниковПодписаться
- Advertisement -

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига уй-жой субсидияси ажратиш бўйича илк танлов 2026 йил 9 октябрь куни соат 10:00 да ўтказилади.

Дастур давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга ходимлар учун ипотека орқали бирламчи бозордан уй ёки квартира харид қилишда дастлабки бадалнинг 25 фоизини қоплашни назарда тутади.

Учинчи чоракда келиб тушган 4 728 та аризанинг 1 657 таси талабларга мувофиқ деб топилган. Улар орасидан 125 нафар ғолиб автоматик тасодифий танлов орқали сараланади.

Танлов ins-subsidiya.imv.uz платформасида ўтказилиб, ССВнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида жонли эфирга узатилади. Натижалар ариза ID рақамлари бўйича эълон қилинади. Ариза ҳолатини my.gov.uz порталидаги шахсий кабинетда кузатиш мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент метроси учун 280 млн долларгача бўлган қийматда 70 та янги вагон сотиб олиш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши пойтахт метроси учун бешта вагондан иборат 14 та поезд сотиб олиш концепциясини маъқуллади. Янги...

Больше похожих статей