- Advertisement -
Пайтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун узоқ вақтдан бери долзарб бўлиб келган санитария-гигиена шохобчаларининг етишмовчилиги муаммоси ҳал этилмоқда. Шаҳар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида Тошкентда 100 та янги санитария-гигиена пункти барпо этилиши режалаштирилган.
Янги шохобчалар, асосан, марказий ва туристик кўчаларда, сайилгоҳлар, истироҳат боғлари ҳамда аҳоли ва сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган диққатга сазовор масканлар атрофида жойлаштирилади.


