Шахсни 3 ёки 10 суткагача маъмурий ушлаб туришга оид норма Конституцияга зид деб топилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 288-моддаси иккинчи қисмининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қарори (ҚСҚ–8-сон, 2026 йил 22 сентябрь) қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – омбудсман Конституциявий судга мурожаат қилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 288-моддаси иккинчи қисмининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 27-моддаси учинчи қисмига мувофиқлигини аниқлашни сўраган.

Қарор билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 288-моддаси иккинчи қисмидаги «ҳуқуқбузарнинг шахсини ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаш учун зарур бўлган ҳолларда эса – ушлаш пайтидан бошлаб йигирма тўрт соат ичида прокурорга ёзма тарзда маълум қилиб, 3 суткагача ёки ҳуқуқбузарда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, прокурорнинг санкцияси билан 10 суткагача муддатга ушлаб турилиши мумкин»лигини назарда тутувчи норма Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 27-моддаси учинчи қисмига мувофиқ эмас деб топилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 13 ноябрь куни кутилаётган кучли ёмғирлар сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши...

Больше похожих статей