- Advertisement -
«Пахтакор» Элит Осиё Чемпионлар лигаси 1-тури доирасида сафарда Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» клуби билан куч синашди.
Учрашувнинг 86-дақиқасида Фламарион ҳисобни очган бўлса-да, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар мувозанатни тиклаб, мағлубиятдан қутулиб қолди.
Навбатдаги 2-тур баҳсини 12 октябрь куни ўз майдонида «Ал-Қодисия»га қарши ўтказади. Шунингдек, 16 сентябрь куни Қаршининг «Насаф» жамоаси ОЧЛ-2 турнири доирасида Баҳрайннинг «Ал-Ҳалдия» клуби меҳмони бўлади.


