- Advertisement -
Давлат хавфсизлик хизмати, жумладан, Чегара қўшинлари ходимлари ички ишлар органлари билан ҳамкорликда бир қатор тезкор тадбирларни ўтказди.
Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида Nexia автомобили тўхтатилди. Автомобиль салонида йўловчи сифатида бўлган икки нафар маҳаллий фуқародан қўшни давлатдан олиб кирилган 470 грамм гашиш мусодара қилинди.
Бошқа бир тезкор тадбир доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Фарғона туманида маҳаллий фуқаронинг уйини кўздан кечирди. У ердан қуритилган ҳолдаги 482 грамм опий кўкнори аниқланди.
Қўлга олинган шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


