Қозоғистондаги ЙТҲда Ўзбекистоннинг 3 нафар фуқароси ҳалок бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,040участниковПодписаться
- Advertisement -

22 август куни Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида Nexia-2 ва KamAZ юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳодиса тахминан соат 06:47 да рўй берган. Тўқнашув оқибатида Nexia-2 автомобилида бўлган Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳалок бўлганларнинг шахси ва ҳодисанинг бошқа тафсилотлари бўйича маълумотлар аниқлаштирилмоқда.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қозоғистон томони билан ҳамкорликда марҳумларни Ватанга олиб келиш ва уларнинг оила аъзоларига зарур ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмоқда.

Йўл-транспорт ҳодисасининг сабаблари Қозоғистоннинг ваколатли органлари томонидан ўрганилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Янги Тошкент девелоперлари учун 200 миллион долларлик имтиёзли кредит линияси очилади

Янги Тошкентда йирик қурилиш ишларини олиб бораётган девелоперларнинг айланма маблағга эҳтиёжини қоплаш учун ўн кун ичида 200 миллион долларлик...

Больше похожих статей