Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 100 дан ортиқ тадбиркорни «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирлади.
Давлат раҳбари тегишли қарорни 13 август куни имзолади.
Тадбиркорлар соҳибкорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш, инновацияларни жорий этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қўшган ҳиссаси учун мукофотланди.
Тақдирланганлар орасида ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, туризм, таълим, тиббиёт, қурилиш, савдо, IT ва транспорт соҳалари вакиллари бор.
Улар орасида Oqtepa Lavash тармоғи асосчиси Беҳзод Ғулямов ва Uzum Technologies бош директори Жасур Жумаев ҳам бор.


