Ўзбекистонда банкларда нақд хорижий валютани ҳужжат тақдим этмасдан харид қилиш лимити оширилди.
Вазирлик ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қабул қилиш тартиби доирасида қабул қилинган ўзгартишларга кўра, энди банкларда 500 АҚШ долларигача бўлган нақд хорижий валютани харид қилишда паспорт, ID-карта ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат талаб этилмайди.
Тегишли идоравий ҳужжат 2026 йил 8 майда 2886-12-сон билан рўйхатдан ўтказилган. У 9 августдан кучга кирган.
Аввал банкларда ҳужжатсиз нақд хорижий валюта харид қилиш лимити 100 АҚШ долларини ташкил этган.
Янги тартиб аҳоли учун валюта айирбошлаш жараёнини соддалаштиришга қаратилган.


