Олмалиқда қувур ёрилиши оқибатида тўқ рангли суюқлик фаввораси кузатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,910участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳрида ер остидан тўқ рангли суюқлик фаввораси отилиб чиққанини акс эттирувчи видеолар кенг тарқалди. Ҳолат юзасидан Олмалиқ кон-металлургия комбинати расмий изоҳ берди.

Комбинат матбуот хизмати маълумотига кўра, 5 август куни соат 11:55 да мис бойитиш фабрикасининг чиқинди сақлаш омборига олиб борувчи пульпа қувурида ёрилиш содир бўлган.

Қайд этилишича, авария оқибатларини бартараф этиш ишлари қисқа вақт ичида амалга оширилган. Мутахассислар қувурдаги носозликни бартараф этган, шаҳар йўллари эса тозаланган.

Мутахассислар таъкидлашича, пульпа — сув ёки бошқа суюқликка майда қаттиқ заррачалар аралашмасидан иборат суюқ ёки ярим суюқ масса ҳисобланади. Бундай аралашма тоғ-кон саноати, қурилиш ва ишлаб чиқариш жараёнларида кенг қўлланилади.

Ҳозирда ҳодиса оқибатлари тўлиқ бартараф этилгани маълум қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон халқ шоиреси Шарифа Салимова вафот этди

5 август куни Ўзбекистон халқ шоиреси Шарифа Салимова вафот этди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси шоиренинг оиласи ва яқинларига чуқур таъзия билдирди...

Больше похожих статей