Тошкентда “Яшил тўлқин” тизимининг илк йўналиши ишга туширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,880участниковПодписаться
- Advertisement -

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари Буюк ипак йўли кўчасининг “Тўра Бува” масжидидан Салом кўчасигача бўлган қисмидаги 13 та чорраҳада светофорларнинг ўзаро синхрон ишлашини ҳисоблаб чиқди ва тизимни созлади. Эрталабки соатларда “Яшил тўлқин” шаҳар маркази томон, кечки вақтда эса қарама-қарши йўналишда ишлайди.

Светофорлар фаолиятининг синхронлаштирилиши натижасида ушбу йўл қисмидан ўтиш вақти сезиларли даражада қисқарди.

Жумладан, “Тўра Бува” масжидидан Салом кўчасигача бўлган йўналишда ўртача ҳаракатланиш вақти 8,5 дақиқадан 6 дақиқагача, яъни 29 фоизга қисқарди.

Қарама-қарши йўналишда — Салом кўчасидан “Тўра Бува” масжидигача — ҳаракатланиш вақти 10 дақиқадан 8 дақиқагача, яъни 20 фоизга камайди.

Мазкур йўл қисмида соатига 40–60 километр тезликда ҳаракатланганда чорраҳалардан светофорнинг қизил чироғида деярли тўхтамасдан ўтиш мумкин.

Айни пайтда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари ақлли светофорлар ўрнатилган Тошкент шаҳрининг бошқа кўчаларида ҳам “Яшил тўлқин” тизимини жорий этиш бўйича ҳисоб-китоб ва лойиҳалаш ишларини олиб бормоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сохта оздирувчи дорилар бозори кенгаймоқда: GLP-1 препаратлари атрофида хавфли тенденция кучаймоқда

Дунёда вазн камайтириш учун қўлланиладиган GLP-1 тоифасига мансуб препаратларга талаб кескин ошиб бормоқда. Бироқ юқори нархлар ва чекланган таъминот...

Больше похожих статей