Ўзбекистон ва Қирғизистон иттифоқчилик муносабатларини янги босқичга олиб чиқмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,870участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга амалга оширган давлат ташрифи якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун берган баёнотида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган муҳим келишувлар ва устувор йўналишларни маълум қилди.

Давлат раҳбари Қирғизистонда иқтисодиёт барқарор ўсиб, аҳоли фаровонлиги юксалиб бораётганини қайд этди. Шунингдек, мамлакатнинг 2027–2028 йиллар учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайлангани унинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётганини ва Марказий Осиё овозининг тобора кучайиб бораётганини кўрсатиши таъкидланди.

Президент Ўзбекистон Қирғизистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдириб, икки қардош халқни янада яқинлаштириш умумий мақсад эканини таъкидлади.

Ташрифнинг энг муҳим натижаларидан бири сифатида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзолангани қайд этилди. Шунингдек, давлат раҳбарлари раислигида Давлатлараро кенгаш ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам музокараларнинг асосий мавзуларидан бири бўлди. Сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб ўн баробар ошгани қайд этилар экан, уни яқин истиқболда 3 миллиард долларга етказиш вазифаси белгиланди.

Томонлар энергетика, электротехника, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик соҳаларида янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олди. Шунингдек, «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли бўйлаб савдо-логистика инфратузилмасини биргаликда ривожлантириш ва «Қамбарота ГЭС-1» лойиҳаси бўйича битимни имзолаш жараёнини жадаллаштириш режалаштирилган.

Баёнотда гуманитар ҳамкорликка ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Йил якунига қадар Ўзбекистонда янги форматда биринчи Ҳудудлар форуми ўтказилиши, шунингдек, 2028 йилда қирғиз халқининг буюк адиби Чингиз Айтматов таваллудининг 100 йиллиги икки мамлакатда кенг нишонланиши маълум қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон академик лицейларига кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Ўзбекистонда академик лицейларга кириш имтиҳонларининг якуний натижалари эълон қилинди. Абитуриентлар энди ўз тўплаган баллари ва ўқишга қабул қилинган-қилинмагани ҳақидаги маълумотларни...

Больше похожих статей