Чўлпонотада Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,990участниковПодписаться
- Advertisement -

Қирғиз Республикасига давлат ташрифи билан борган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими Чўлпонота шаҳридаги Чингиз Айтматов номидаги «Руҳ Ордо» маданий марказида бўлиб ўтди.

Маросимда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат мадҳиялари янгради.

Расмий тадбир давомида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров фахрий қоровул сафини айланиб ўтди ҳамда икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини бир-бирига таништирди.

Анъанавий қўшма суратга тушиш маросимидан сўнг давлат раҳбарларининг олий даражадаги музокаралари бошланди.

Музокараларда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-коммуникация, инвестиция, энергетика ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Давлат солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи ва Департамент бошлиғи ўринбосари устидан суд жараёни бошланди

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Юнусжон Насимджанов ва Бош прокуратура ҳузуридаги...

Больше похожих статей